Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлисида “Халқаро метрик Конвенцияга (Париж, 1875 йил 20 май, 1907 йил 17 октябрдаги, 1913 йил 11 октябрдаги ва 1921 йил 6 октябрдаги ўзгартириш ва қўшимчалар билан) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Мазкур ҳужжатнинг асосий мақсади – барча давлатлар учун ўлчовлар бирлигини таъминлайдиган умумий ва ишончли эталонлар яратиш, уларни сақлаш, миллий эталонларни халқаро прототиплар билан қиёслаш ва ўзаро тан олиш имконини берувчи ягона тизимни шакллантириш ҳамда бу орқали давлатлар ўртасидаги техник ҳамкорликни кучайтиришдан иборат.

Конвенцияда иштирок этувчи давлатларнинг метрологик стандартлар бирлигини таъминлаш, шу жумладан, эталонлар ва аниқлик шкалаларини солиштириш, геодезик ўлчовларни солиштириш ва калибрлаш, миллий эталонларни халқаро прототипларни эталонлари билан даврий солиштириш ҳамда халқаро прототипларни сақлаш каби муҳим масалалар  назарда тутилган.  

Сенаторлар мазкур қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизнинг Халқаро тарози ва ўлчовлар бюроси фаолиятида фаол иштирок этиши, овоз бериши ҳамда Бюронинг консультатив қўмитасига ўтказиладиган сайловларда ўз номзодларини илгари суришига имконият яратишини қайд этди.  

Шунингдек, бу Бюронинг илмий ва техник лабораторияларидан фойдаланиш ва етук мутахассисларнинг малакаларини оширишга замин яратади. Бундан ташқари, унга аъзо бўлиш мамлакатнинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилашга, инвестициялар жалб этувчанлигини оширишга, экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бюрога аъзо давлатлар ўртасидаги навбат асосида Бюро лабораторияларида эталонларни қўшимча харажатларсиз калибрлашдан ўтказиш ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши йўлида ташқи савдо алоқаларини олиб боришда техник тўсиқларни бартараф этиш имконини беради.  

Сенаторлар, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг доимий комиссиялари аъзолари, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги вакиллари, олимлар, соҳа мутахассислари ва экспертлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган муҳокама якунида тегишли қарор қабул қилинди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Халқаро метрик конвенциясига қўшилиш арафасида