Тошкент шаҳрида истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган рейдлардан бири бу гал Юнусобод туманидаги деҳқон бозорида амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, текширув Тошкент шаҳар ҳудудидаги деҳқон бозорлари ва унда жойлашган савдо расталари ҳамда озиқ-овқат дўконларида салқин ичимликлар, сифати тез бузилувчи сут маҳсулотлари, гўшт, балиқ, тухум ва салат маҳсулотларининг сақлаш шароитлари, унинг истеъмолга яроқлилиги, кунлик ветеринария кўригидан ўтканлиги ва ҳ.к.ни ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда қабул қилинган чора-тадбирлар иш режаси асосида ўтказилмоқда. Шу тариқа рейд давомида бозордаги санитария талабларига риоя этилиши, маҳсулотларни сақлаш шароитлари, савдо маданияти ва тарозиларнинг иш ҳолати ва шу каби муҳим жиҳатлар таҳлил қилинди.

Иш дастлаб бозор маъмурияти билан учрашув ва расмий ҳужжатлар билан таништиришдан бошланди. Бозорнинг ички муҳитида тозалик ва саранжомликка амал қилингани, маҳсулотлар бўлимларининг аниқ тартибда жойлаштирилгани ижобий баҳоланди. Бу ўз ўрнида харидорларга қулайлик яратиб, вақтини тежашга ёрдам беради.

Бозорга кираверишда эса офтоб остида сақланаётган пластик идишлардаги ичимликлар эътиборимизни тортди — усти шунчаки мато билан ёпилган,  салқин шароитда эмас, балки қизийдиган ҳудудда қолиб кетган. Вақт тушга яқинлашаётган бўлса-да, тадбиркорлар ичимликларни салқин шароитларга жойлаб улгурмаган.  Ҳаво ҳарорати ошиб борарди. Бундай шароит елим идишлардаги ичимликларнинг сифатига салбий таъсир кўрсатиб, уни истеъмол қилувчиларнинг саломатлигига жиддий хавф туғдиради.

Шунингдек, қандолат маҳсулотлари ва тез айнийдиган кремли қандолат маҳсулотлари бўйича ҳам сақлаш шароитлари қўпол равишда бузилган. Айримлари эса уй шароитида тайёрланган бўлиб, ҳеч қандай маълумотлари йўқ... 

Баъзи печенье маҳсулотлари ва пишириқларнинг ишлаб чиқарилган санаси, сақлаш муддати ва юридик манзили кўрсатилмаган. 

Бошқа бозорларда гувоҳи бўлганимиздек, ушбу деҳқон бозорида ҳам чироқ ўчиши билан боғлиқ шикоятни эшитдик. Яъни бизга ушбу ҳолат тез-тез такрорланиб, қандолат маҳсулотларининг сифати бузилишига таъсир қилаётгани айтилди. Бундай ҳолат тадбиркорга албатта, моддий зарар келтиради. Мадомики, шартнома асосида фаолият юритаётган экан, маъмурият томонидан тадбиркорни қониқтирадиган шароит яратиб бериши лозим.  Ана ундан сўнг моддий даромад ҳақида ўйласа бўлади... 

Шунингдек, “махсус буюртма” асосида ишлаб чиқарилган колбаса маҳсулотлари ҳақида ҳам сотувчилар томонидан фақат оғзаки маълумотлар берилмоқда, холос. Бу эса маҳсулотларнинг қонунга мувофиқ ишлаб чиқарилиб, бозорга келтириб сотилаётганлиги ва унинг истеъмолга яроқлилигига шубҳа уйғотади. 

Қизиқ, бугун бозорларда “махсус буюртма” асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни келтириб сотиш шу тариқа урфга кирмоқдами? Ушбу ёзилмаган қонунга қачондан буён амал қилинмоқда? Мадомики, “Махсус буюртма” асосида ишлаб чиқарувчилар қонуний фаолият юритмоқда, дея фараз қилсак, у ҳолда маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни яширишга не ҳожат? 

Ушбу ноқонуний савдо бўйича тегишли идоралар вакиллари нега назорат олиб бормайди? 

Мисол учун, товуқ гўштининг ҳам қайси корхонада сўйиб келтирилгани ҳақидаги маълумотларни сотувчилар тақдим эта олмади. Изоҳ сўралганида эса  “ишончли қўллардан оляпмиз” деган жавоб билан кифояландик.  

Ветриналарда сут, шоколад ва майонез каби тез айнийдиган маҳсулотлар ҳам музлаткичларсиз шароитларда, қадоғида 18 даражали салқин шароитда сақлаш кераклиги кўрсатилган  ичимликлар эса амалда ҳаво ҳарорати бундан бир неча баробар юқори ҳолатда сотилмоқда. Шунингдек, консерваланган балиқ ва гўшт маҳсулотлари ҳам... Расталарнинг бирида эса гўштнинг музлаткичда эмас, очиқ ҳолатда қўйиб сотилаётганига гувоҳ бўлдик. 

Бундан ташқари, бирма-бир текширилган тарозиларнинг бирортаси  бўйича метрологик кўрикдан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжат мутахассисга тақдим этилмади. Айрим синиқ ҳолатда фойдаланилаётган тарозилар эса маҳсулот вазнини нотўғри ўлчаши мумкин. Бундай ҳолатда харидорнинг алданиши эҳтимоли юқори бўлади. Эксперт (Собир Абдураимов)нинг фикрича, ҳар бир тадбиркор тарозисини белгиланган тартибда текширувдан ўтказиб туриши  шарт.

Маҳсулотларга нарх қўйиш борасида ҳам кўплаб камчиликлар кузатилди. Йигирма йилдан буён шу бозорда фаолият юритиб келаётган айрим сотувчилар ушбу талабдан хабардор эмаслигини айтса, баъзилари эътиборсизлик сабаб нархларни маҳсулотларда кўрсатмаган. Хусусан, салатлар ва сабзавотлар растасида нархсиз маҳсулотлар кўпроқ аниқланди.  Амалдаги тартибга кўра нархларнинг кўрсатилиши нафақат савдо шаффофлигини таъминлайди, балки чет эллик фуқаролар учун ҳам тушунарли савдо муҳитини яратади.

Айрим тиббий кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, қариндошларининг ўрнида ишлаётган фуқаролар томонидан колбаса маҳсулотларининг кесиб сотилиши ҳам мутахассисга кўра, мумкин эмас.  

Умуман, истеъмолчилар эътибори учун — кесиб сотилаётган колбаса маҳсулотлари 1,5 сутка ичида сотиб бўлиниши шарт. Акс ҳолда, маҳсулот истеъмолга яроқсиз ҳисобланади. 

Амин бўлдикки, сотувчиларнинг кўпчилиги нафақат бу борадаги, балки ўз функционал вазифалари ҳақида ҳам етарли маълумотга эга эмас. 

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмаси раҳбари ўринбосари — Собир Абдураимовга кўра, бозор маъмурияти билан шартнома асосида ҳамкорлик қилар экан, ҳар бир сотувчи бозор ҳудудига ўзи келтириб сотаётган маҳсулотининг сифати, қайси корхонада ишлаб чиқарилганлиги, юридик манзили ҳақидаги маълумотларни исталган пайтда тақдим эта олиши, маҳсулот сифатига кафолат бериши ва белгиланган шароитларда сақлаб сотиши лозим.

Юқоридаги каби камчиликлар аниқланганда эса бунга  авваламбор, сотувчининг ўзи жавобгар бўлади. 

Ўз функционал вазифаларини билмаган сотувчи нафақат истеъмолчи саломатлигини хавф остига қўяди, балки бозор маъмуриятини ҳам бир қанча ноқулай вазиятларга солиб қўяди.   

Айрим тадбиркорлар ичимликлар ва қандолат маҳсулотларини ўзига белгиланмаган йўлакларни эгаллаган ҳолда, эркин савдо қилмоқда. Бундан эса бозор маъмуриятининг хабари йўқ. 

Экспертга кўра, бу ҳолат ҳам қонунга зид ҳисобланади ва солиқ идоралари томонидан назоратга олиниши лозим. Маҳсулотни шу ҳолатда сотиш учун бозор маъмуриятидан рухсат олганлик ҳолати эса бундан мустасно. 

Бироқ, ҳар икки ҳолатда ҳам маҳсулотнинг сақлаш қоидалари қўпол равишда бузилмаслиги керак... 

Рейд якунида аниқланган шу каби қатор камчиликлар бозор маъмуриятига маълум қилинди. Бу юзасидан тузилган далолатномалар шаҳар ҳокимлигига юборилади.

Юнусобод деҳқон бозори хавфсизлиги бўйича директор ўринбосари Азимбой Пўлатовнинг маълум қилишича, бозорга бириктирилган мутахассислар ҳар куни назорат ўтказиб, камчиликларни бартараф қилиш бўйича ишлар олиб боришади. Бу галги ҳолатлар ҳам қайта кўриб чиқилиши ва чоралар кўрилиши айтилди. 

Текширувимиз шу тариқа ўз ниҳоясига етди.

Хулоса ўрнида айтиш жоиз, аслида бундай текширувлар нафақат пойтахт, балки барча ҳудудларда мунтазам равишда ўтказиб борилиши зарур. Чека ҳудудларда бу каби рейдларнинг деярли ўтказилмаслиги ҳақида кўп бор эшитамиз.   

Назоратсиз савдо ва санитар талабларга риоя этмаслик оқибатида эса фуқароларнинг турли касалликларга чалиниши эҳтимоли юқори бўлади.  Сифатсиз ва ҳужжатсиз маҳсулотларнинг олдини олишда нафақат бозор маъмурияти, балки санитария органлари, солиқ қўмиталари ва истеъмолчиларнинг ўзи ҳам фаол бўлишлари, барча масъуллар бир ёқадан бош чиқариб, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш йўлида ҳамкорликда иш олиб бориши лозим.

Мана шу ҳамкорлик занжири бугун қай даражада амалга оширилмоқда? 

Бу ерда яна бир табиий савол туғилади: нега текширувлар ўтказилаётган бўлса-да, вазият ўзгармаяпти? 

Хусусан, биргина Санэпидқўмита ва қўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан айнан пойтахтдаги барча бозорларда мунтазам равишда текширувлар олиб борилади. Истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар белгиланган тартибда утилизация қилиниб, кўча савдосига ҳам барҳам бериб келинмоқда.  Бироқ, олиб борилаётган ушбу ҳаракатлар нега буткул самара бермаяпти? 

Эҳтимол, тегишли идораларнинг ишчи кучлари жойларда етарли эмасдир ёки назорат тадбирларига масъул бўлган вакиллардан ташқари, бозор маъмуриятининг ўзидa ҳам масъулиятсизлик авж олгандир?

Балки, сотувчилар орасида “бир марта текширилди, эртага ким ҳам келарди” деган лоқайдлик кайфияти тоборо шаклланаётгандир? 

Айнан шулар сабаб бўлаётган бўлса, балки,  бу йўналишда алоҳида тартиблар, таклиф ва чораларни ишлаб чиқиш, масъулларнинг жавобгарлигини ошириш ва назоратни кучайтириш талаб этилар?  

Ёки сотувчилар бозор ҳудудида савдо қилиш билан боғлиқ функционал вазифалари ҳақида малака оширишлари керакдир? 

Тўғри, тадбиркорнинг фаолиятини эркин олиб бориши тегишли ҳужжатлар билан кафолатланган, бироқ, фойда олиш илинжида истеъмолчи ҳуқуқларини бузмаслик, улар саломатлигига зиён етказмаслик бўйича тадбиркор қачон масъулият сезади?  

Озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳоли саломатлиги бўйича талаблар аслида ҳар қандай расмиятдан, ички тартиблар ёки ҳисоботлардан устун туриши керак эмасми?

Шу тариқа, муаммоларнинг илдизига етиб бориш, тизимли ёндашув ва аниқ амалий ечимларни кўриб чиқишга эҳтиёж сезилмоқда.   

Текширувларимиз давом этади... 

P/S: Бозор ичида фақат биргина хусусий тадбиркор барча маҳсулотларнинг сақлаш қоидаларига тўлиқ амал қилинаётганлигига гувоҳ бўлдик.  Дўкон ичида салқин шароит ҳукмрон, бу эса тез айнийдиган маҳсулотларнинг белгиланган шароитда сақланишини таъминламоқда. Ҳар бир озиқ-овқат маҳсулоти санитар талабларига мос равишда тартиб билан жойланган. 

Бозорнинг умумий ички ҳолати ҳам тозалик жиҳатидан тўлиқ талабга жавоб беради. Бундай бозорда эса барака бўлади. 

Юқоридаги камчиликлар эса бартараф этса бўладиган масала.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/HrP3NyhWkZ0" title="Yunusobod dehqon bozorida reyd tekshiruvi natijalari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, Д.Якубов, У.Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юнусобод деҳқон бозорида рейд текширув натижалари (+видео)