Ҳаттоки энг масъулиятли ота-оналар ҳам фарзандининг бахтли, билимли бўлишига тўсқинлик қиладиган, шунингдек, оиладаги тотувликка таъсир ўтказадиган, таълим ва тарбияда йўл қўядиган хатолардан ҳоли эмас. Фарзанди келажакда мақсадларига эришиши, мустақил фикр ва қарашларга эга шахс сифатида вояга етишини истаган ота-оналар тарбияда ортиқча ғамхўрлик қилиш ва ҳаддан ортиқ қаттиққўл назоратдан тийилиши керак.
Ёмон баҳо учун жазолаш табиий, деб ўйлайдиган ота-оналар фарзанди ҳамиша стрессда бўлади. Бундай ота-оналарга бола, унинг руҳияти эмас атрофдагилар фикри ва нима деб ўйлаши муҳим. "Қизим , ўғлим омадсиз эканини эшитган одамлар мен ҳақимда нима деб ўйлайди?" сингари фикрлар билан ўзларини оқлаш ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин ва бундай вазиятда болада аълочи синдроми шакллана бошлайди. Етакчи ва биринчи бўлиш ҳамма нарсадан муҳим бўлади. Вояга етганда эса бундай фарзандлар бирон нарса муваффақиятга эришишига 100 фоиз амин бўлмаса, ҳаракат қилмайди, бу эса ҳаётда кўп қоқилишлари, янги нарсага қарор қила олмай қийналишларига сабаб, ҳаётини ўзгартиришига эса тўсиқ бўлади. Мактабда аъло баҳога ўқиган боланинг ҳаётда муваффақиятга эришиш эҳтимоли кам эканлиги ҳам шундан. Уч баҳога ўқиганларнинг эса кўпинча омади чопади, чунки улар хато қилишдан қўрқмайди ва уриниб кўради. Улар натижа қандай бўлишини билмаган тақдирда ҳам, синаб кўриш ва давом этишдан қўрқмайди.
Хўш, "аълочи" ва "иккичи"лик бир умрликми? Бугунги лавҳамиз ана шу ҳақда.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/q6fPPWn9DKA?si=WY0GZKEdZZ5uMHXG" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, У.Тўхтаев,ЎзА