Грузиянинг Батуми шаҳрида шахмат бўйича аёллар ўртасида FIDE жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда.
Кеча 47 та мамлакатнинг 107 нафар энг кучли аёл гроссмейстерлари иштирок этаётган нуфузли мусобақанинг 2-тур ўйинларининг илк партиялари ўтказилди.

Иккинчи босқичнинг илк ўйинида Гулруҳбегим Тоҳиржонова қора доналарда хитойлик Лу Миаойига, Афруза Ҳамдамова оқ доналарда ҳаракатланишига қарамасдан ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Ҳампи Конеруга имкониятни бой бериб қўйди. Умида Омонова қора доналарда Европа чемпиони, польшалик Алина Калинская билан кичик ғалабага тенг дурангга эришди.

Бугун, 10 июль куни жаҳон кубоги 2-тур ўйинларининг жавоб учрашувлари ташкил этилади.
Мазкур баҳсларда А.Ҳамдамова қора доналарда, Г.Тоҳиржонова ва У.Омонова рақибларига қарши оқ доналарда ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, 28 июлга қадар давом этадиган FIDE жаҳон кубогининг мукофот жамғармаси 676 минг 250 АҚШ долларидан иборат.
Т.Рўзиев, ЎзА