Шу кунларда Қирғизистон пойтахти Бишкекда спорт курашлари бўйича U15 ва U20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Ортда қолган кунларда U15 ёш тоифасида қитъа чемпионати ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Мамлакатимизнинг ёш юнон-рум кураши усталари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиққан бўлса, 15 ёшгача бўлган эркин курашчилар мусобақасида ҳамюртларимиз 2 тадан олтин, кумуш ва бронза медалини қўлга киритди.

Кеча чемпионат дастурига биноан U20 тоифасида юнон-рум кураши вакиллари ўртасидаги дастлабки кунги беллашувлар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Амирхон Бердиқулов -130 килограмм оғирликда кумуш медаль, Бобур Абдурасулов -87 килограммда бронза медали соҳиби бўлди.

Мусобақалар давом этмоқда.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт курашлари: Бишкекда Осиё чемпионлари аниқланмоқда