Навоий шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вилоят ҳудудий бўлимида вилоятдаги мавжуд ихтисослаштирилган мактабларнинг 5-синфи учун қабул имтиҳони бўлиб ўтди

2025-2026 ўқув йили учун мавжуд ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатига кириш учун жорий ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 4-синфини битирган 1722 нафар ўқувчи ариза топширган. 

– Мажмуада имтиҳонларнинг шаффоф ва адолатли ўтиши учун пухта тайёргарлик кўрилган, – дейди Навоий шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб директори Одил Норов. – Ўқувчилар тўлиқ Face ID текширувидан ўтказилиб, тест жараёнларига киритилмоқда. Тест ҳужжатлари имтиҳон бошланиш жараёнидан олдинроқ махсус қопларда келтирилиб, холислар иштирокида очилган ҳолда гуруҳлар учун бириктирилган масъуллар томонидан ўқувчиларга тарқатилди. Ўқувчилар математика ва инглиз тилидан тест саволларини ечди. 

Бу йил тест жараёнлари икки сменада ташкил этилиб, ота-оналар test2025.uz сайти орқали фарзандларининг имтиҳондаги иштирокини онлайн кузатиб борди.

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ихтисослаштирилган мактаблар учун қабул имтиҳони бўлиб ўтди