Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев навқирон авлодни ватанпарварлик, юртга садоқат, қатъият, мардлик ва матонат руҳида тарбиялашдаги ишларни янада кучайтириш мақсадида “Жасорат мактаб”ларини ташкил этиш ташаббусини илгари сурган эди. Бу ғоя мамлакатимизнинг кенг жамоатчилиги, ёшлар, ота-оналар, ижодкор зиёлилар, педагоглар томонидан қизғин кутиб олинди.

Жорий йилнинг 10 июль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Жасорат мактаблари” учун биринчи босқич қабул имтиҳонлари ташкил этилди.

Президентимизнинг  2024 йил 15 ноябрдаги тегишли қарорига асосан 208 та (ҳар битта туман (шаҳар) да биттадан) “Жасорат мактаблари” фаолияти йўлга қўйилган.

Имтиҳонлар 1 сменада, 13 та ҳудудда (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун имтиҳонлар “Узэкспомарказ”да) ташкил этилди. Унда номзодлар тест синовларини топширишди.  

Қабул имтиҳонлари 2 босқичда бўлиб ўтади ва кейинги босқичда ўқувчилар жисмоний тайёргарликдан ўтишади.  

“Жасорат мактаблари”га ҳужжатлар қабули жорий йилнинг 1-20 июнь кунлари онлайн шаклда (ariza.piima.uz сайти орқали) амалга оширилди.  

Унда жами 18 минг 441 нафар номзоднинг ҳужжатлари қабул қилинди. Қабул жараёнлари давомида "1206" қисқа рақамли Call-марказ фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳужжат топширмоқчи бўлган талабгорларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача фаолият юритадиган штаб ташкил этилди.

Жисмоний тайёргарлик синовларини ўтказиш учун 1 минг 664 нафар (ҳар бир мактаб учун 8 нафардан кам бўлмаган) ҳакамлар ҳайъати таркиби шакллантирилиб, барча “Жасорат мактаблари”га етказилди.

2025-2026 ўқув йилида илк бор “Жасорат мактаблари”га икки босқичли саралаш орқали 5 минг 408 нафар ўқувчи қабул қилинади.

Маълумот ўрнида, ушбу мактабларда математика, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани, тарих, жисмоний тарбия, чет тили, физика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади.

Н.Усмонова,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025-2026 ўқув йили учун “Жасорат мактаблари”га биринчи босқич қабул имтиҳонлари бошланди