Францияда қизлар жамоалари ўртасида ўтаётган “Paris World Games” ўйинларининг гуруҳ босқичида ҳамюртларимиз етакчиликни қўлга киритди.

Кеча Ўзбекистон U-18 терма жамоаси гуруҳдаги асосий рақибларидан бири саналган  “Dole-Choussin” (Франция) билан рўбарў келди.  

Гуруҳда ҳар икки жамоада ҳам 2 очко мавжудлиги учрашувнинг ҳар жиҳатдан муросасиз кечишини таъминлади.  

Шиддатли ўтган ўйинда ҳамюртларимиз ғалабага бўлган кучли иродасини намойиш этди ва франциялик рақибаларини 22:8 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳда якка пешқадамга айланди.  

Гандболчи қизларимиз гуруҳдаги сўнгги учрашувни Франциянинг яна бир жамоаси “Volenсeiennes Handball”га қарши ўтказди. 2008-2009 йилларда туғилган гандболчилардан ташкил топган терма жамоамиз французларни 24:17 кўринишида доғда қолдирди.  

Ўз гуруҳида Бразилия терма жамоасини 32:14, “Dole-Choussin”ни 22:8, “Volenсeiennes Handball”ни 24:17 ҳисобида енгган Ўзбекистон қизлар терма жамоаси “Paris World Games”даги муваффақиятли одимни давом эттирмоқда.  

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гандболчи қизларимиз “Paris World Games”да гуруҳ босқичи ғолиблигига эришди