Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) ва Беларусь телеграф агентлиги (БелТА) ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда янгиликлар алмашиш тезкорлигини оширишга қаратилган Ахборот алмашинуви тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Томонлар ички ва халқаро кун тартибидаги асосий воқеалар ҳақида мунтазам равишда ишончли ахборот алмашишга келишиб олди. Айни жараёнда давлат раҳбарлари, расмий делегациялар ташрифи, шунингдек ҳар икки мамлакатда ўтказиладиган йирик тадбирларни ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Меморандум касбий ривожланиш дастурлари – илғор тажрибани ўрганиш ва малака ошириш ўзаро амалиётини ҳам назарда тутади. Таъкидлаганидек, бундай алмашинув кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлайди, воқеани ёритишда аниқлик ва тезкорлик бўйича ягона стандарт ишлаб чиқишга кўмаклашади.

ЎзА Бош директори Абдусаид Қўчимов ва БелТА Бош директори Ирина Акулович томонидан онлайн имзоланган келишув икки мамлакат етакчи ахборот агентликларишериклигини чуқурлаштириш йўлида қўйилган яна бир қадам сифатида,умуман, Ўзбекистон –Беларусь ҳамкорлиги юқори ўсиш суръатини ифодалайди.

Мазкур ҳужжат қоидалари амалга оширилиши ўзаро ишончни янада мустаҳкамлаб, ахборот алмашиш кўламини кенгайтириш, минтақа ва жаҳондаги воқеаларни холис, мувозанатли ёритишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Абдуазиз Хидиров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзА ҳамкорлари сафи кенгаймоқда