Юрт тинчлиги, фуқаролар ҳаёти ва давлат мулкини сақлаб қолиш йўлида чинакам мардлик ва фидойилик кўрсата олиш чин ватанпарвар инсонларга хос фазилат. Бу йўлдаги жасорат ва шижоат асло унутилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ Мудофаа вазирлигининг марҳум ҳарбий хизматчиси – майор Баҳодир Ваисов “Жасорат” медали билан мукофотланди.

У ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида муқаддас қасамёди ва бурчига содиқ қолиб, юрт тинчлиги ва фаровонлиги, фуқаролар ҳаёти ва давлат мулкини сақлаб қолиш йўлида азиз жонини хатарга қўйиб, чинакам мардлик ва фидойилик намунасини кўрсатди.
9 июль куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги вакиллари марҳумнинг Шовот туманида истиқомат қилувчи оила аъзоларига “Жасорат” медалини топширди, дейилади Мудофаа вазирлиги маълумотида.

Марҳум офицер майор Баҳодир Ваисовнинг оила аъзолари Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони ҳамда давлатимизнинг доимий эътибори ва ижтимоий ҳимоясида бўлади. Оиласи эса қонунчиликда белгиланган барча имтиёзларга эга ҳисобланади.
ЎзА