Куни кеча Ўзбекистоннинг ярим йиллик макроиқтисодий кўрсаткичлари эълон қилинди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2025 йил биринчи ярим йиллик якуни бўйича тақдим этилган дастлабки макроиқтисодий кўрсаткичларга кўра ЯИМ (Ялпи ички маҳсулот) ҳажми 6.7−6.8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда, инфляция эса йил бошига нисбатан 4.2 фоизни ёки йиллик ҳисобда таҳлил қилинганда 8.7 фоизни ташкил қилди. 2024 йилнинг мос даврида инфляция кўрсаткичи 5,2 фоиз бўлган эди.

Ушбу ижобий ўзгаришларга қандай омиллар сабаб бўлганини билиш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бош мутахассиси Марихонум Тангрибердиева билан суҳбатлашдик.  

- Инфляция кўрсаткичлари бу йил яхшиландими? Яхшиланган бўлса қайси омиллар бунга ижобий таъсир кўрсатди? 

- Йил бошидан инфляция даражаси 4.2 фоизни ва йиллик ҳисобда 8.7 фоизни ташкил этди. Ушбу даврда 28 турдаги товар ва хизматлардаги нархлар пасайиши кузатилди. Ушбу нарх пасайиши инфляцияга умумий таъсири қарийб 2 фоизлик бандни ташкил қилди. Хусусан, июнь ойининг ўзида инфляция даражаси манфий 0.2 % ташкил қилди. Истеъмол нархлари индексидаги субиндикаторларга таянилсак, озиқ-овқат маҳсулотлари инфляцияси йиллик ҳисобда 6 % бўлди. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари эса 7.5 % ташкил қилди. Хизматлар инфляцияси эса 15.8 фоизга ошган. Мамлакатимиздаги инфляция асосан монетар ва номонетар омиллар таъсири остида шаклланмоқда. Масалан, бизнинг вазирлик бевосита номонетар таъсирлар устида иш олиб боради. Номонетар омиллар транспорт ҳаражатларининг ошиши ёки айрим хизматлар тарифи ошиши, ташқи бозорлардаги нархлар ўзгаришлари ва мавсумийлик каби омиллар инфляцияга таъсир этиши мумкин. (+давоми видеода)  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/Rue_GyvJ-38?si=6W152lBuS0OJfbEK" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, Анвар Аҳмедов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда инфляция даражаси пасаймоқдами? (+видео)