Сўнгги йилларда сайёҳлик оқими ортиши билан бирга, дунёнинг энг баланд нуқтаси — Эверест чўққисида тўпланган чиқиндилар муаммога айланган. Ёз мавсумида минглаб сайёҳлар ва алпинистлар минтақага ташриф буюради, бу эса катта ҳажмдаги чиқинди қолдиқларини келтириб чиқаради. Мазкур экологик муаммони ҳал қилиш учун бу йил илк бор технологиядан самарали фойдаланила бошланди.

Хитойнинг машҳур DJI компанияси томонидан ишлаб чиқилган икки йирик дрон жорий йилнинг апрель-май ойларида, яъни кўтарилиш мавсумида, Эверест атрофидаги ҳудудларда ишлатилган. Улар 6000 метр баландликка кўтарилиб, умумий ҳисобда 280 килограммдан ортиқ чиқиндиларни тўплаган. Бу экологик ташаббус экологлар ва тоғ гидларидан ижобий баҳо олди.

Эверестни тозалаш ишлари илгари асосан шерпалар – тибетликлар авлодидан бўлган маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан амалга ошириб келинарди. Ҳар бир шерпа ўртача 20 килограммгача чиқиндини оғир шароитда — музликлар бўйлаб, тўрт соатлик пиёда юриш давомида олиб тушади. Таққослаш учун, дронлар айни масофани бор-йўғи олти дақиқада босиб ўтади. Бу эса нафақат вақт, балки инсон ҳаёти хавфсизлиги ва иш унумдорлиги жиҳатидан ҳам муҳим ютуқдир.

Шунга қарамай, дронлардан кенг миқёсда фойдаланишга ҳали ҳам айрим чекловлар мавжуд. Асосий муаммо — баланд тоғларда ҳавонинг сийраклиги. Бундай шароитда дронлар учун барқарор парвоз қилиш қийин бўлади. Бундан ташқари, Эверестдаги об-ҳаво тез-тез ўзгариб туради, бу эса хавфсиз бошқарув имкониятини пасайтиради.

Аммо мутахассислар фикрига кўра, ушбу технологиянинг синовдан ўтган дастлабки босқичи аллақачон ўз самарасини кўрсатган. Яқин келажакда дронлар ёрдамида нафақат чиқиндиларни тозалаш, балки фавқулодда ҳолатларда қутқарув ишлари, тиббий жиҳозлар етказиб бериш каби функцияларни ҳам бажариш режалаштирилмоқда.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/5N0c0nzRDZM?si=9VKcOaZk3-oUJrjz" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мадинабону Насриева, Анвархўжа Аҳмедов,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эверест чўққисида тозалаш инқилоби: дронлар чиқиндиларни йиғмоқда