Бутунжаҳон Интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ)га аъзо давлатлар Бош ассамблеяси йиғилишининг 66-сессияси бўлиб ўтди.

Унда Адлия вазири Акбар Тошқулов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.

Сессиянинг очилиш маросимида сўзга чиққан А.Тошқулов Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, соҳани рақамлаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ташаббуслар ҳақида маълумот берди.  

БИМТ Бош директори  Дарен Тангнинг жорий йил май ойида Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида эришилган муҳим келишувлар юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир доирасида Адлия вазирлиги делегацияси Евросиё патент ташкилоти (YPT) раҳбарияти билан икки томонлама учрашув ўтказди.  

Учрашувда 2024 йилда бўлиб ўтган сессия доирасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда режалаштирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Адлия вазири А.Тошқулов ва YPT президенти Григорий Ивлиев икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, саноат мулки соҳасида тажриба алмашиш вa ўзаро манфаатли ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон БИМТ билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда