Қашқадарё вилояти Қарши тумани Туморчи қишлоғи аҳолисидан келган мурожаатга кўра, Ғалабанинг 40 йиллиги кўчасидаги хонадонлар бир неча йилдан буён электр таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келмоқда.

Маълумотга кўра, бетон устунлар тез эскириб, хавфли ҳолатга келган. Ҳар бир хонадонга қўлбола симёғочлар орқали ток узатилиб, тартибсиз ва хавфли линиялар шаклланган. Кучли шамоллар оқибатида симлар бир-бирига чалкашиб қолади ва электр таъминотида узилишлар бўлади. Бу эса маҳалла аҳолисини узоқ вақтдан буён қийнаб келади.

– Туморчи Қарши туманининг энг чекка қишлоғи саналади, шу боис бу ерга эътибор кам, – дейди мурожаатчи Тойир Жумаев. – Симёғочлар яроқсиз аҳволда, мактаб болалари йўлдан ўта олмай қолмоқда. Масъуллар ваъда беради, лекин амалга ошмайди. Мурожаат қилмаган жойимиз қолмади.

Аҳоли сўзларига кўра, 2018 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида электр таъминотини яхшилаш бўйича ишлар бошланган. Уйларнинг орқасидан тортилган ёпиқ кабеллар аҳолига қандайдир умид ҳам берган.

[gallery-24220]

– Ўша пайтда хурсанд бўлган эдик, лекин иш давом этмади, – дейди Гулжаҳон Тўйчиева. – Кабеллар тармоққа уланмаган ҳолда қолиб кетди. Кейин “Очиқ бюджет” лойиҳасига киритдик, ғолиб бўлдик, лекин бу ишлар ҳам кўчамизгача етиб келмади. Маҳалла раиси бошқа ҳудудга буриб юборди.

Ғалабанинг 40 йиллиги кўчасида бошланган бетон устунлар ва сим тортиш ишлари ҳам тўлиқ якунланмаган, хонадонларга тортиб қўйилган симлар тармоққа уланмаган ҳолда қолган. Йиллар давомида бу ҳолат аҳолини ташвишга солиб келмоқда.

– Кучланиш жуда паст, – дейди Гулистон Бўронова. – Ҳатто кир машина ва совиткич каби техника ишлатолмаймиз. Маҳалламизга ажратилган устунлар охиригача келмаган. Давлат маблағлари сарфланган, лекин ҳеч ким ҳисоб бермайди.

Ҳолатни ўрганганимизда, эскирган симёғочлар, тартибсиз чалкаш линиялар аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб эканлиги аён бўлди. Қўлбола симлар нафақат электр таъминотида узилишларга, балки хавфли ҳолатларга ҳам олиб келиши мумкин.

– Кучли шамол келганда юрак ҳовучлаб, хавотирда қоламиз, – дейди Гулжаҳон Тўйчиева. – Қишлоқ аҳолиси ёзнинг иссиқ фаслида зарур техникалардан фойдалана олмасликдан жабрланмоқда.

– Яқинда маҳалла раислигига сайландим, – дейди “Сарой” МФЙ раиси Исмоил Аминов. – Ушбу қишлоқ шу йил маҳалламизга қўшилди. Бу муаммони мен ҳам тўлиқ англадим. Туман ҳокимлигига таклифларни киритамиз ва тез орада ижобий ечим топишга ҳаракат қиламиз.

Жойида бўлган масъуллар вазиятни ўрганиб, раҳбарларнинг алмашинуви ва бошқа сабаблар билан масала эътибордан четда қолганини таъкидлади ва қисқа муддат ичида муаммони ҳал этишга ваъда берди.

– Қарши туманидаги Туморчи қишлоғидаги ҳолатни ўргандик. Ҳақиқатдан муаммо бор, – дейди Қарши тумани электр таъминоти корхонаси муҳандиси Дилшод Азизов. – Замонавий ёпиқ кабеллар тортилган, лекин ишлар якунланмаган. Яқин кунларда барча ишларни якунлаб, аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаймиз. Симёғочлар масаласи бўйича ҳам босқичма-босқич иш олиб борамиз.

Туман ҳокимлиги ва электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари аҳоли билан учрашувда вазиятни яхшилаш учун тез орада ўзгаришлар бўлишини ваъда қилди. Умид қиламизки, бу ваъдалар аҳолини фақат қўллаб-қувватлаш учун эмас, ҳақиқатан ҳам ижобий натижаларга олиб келади.

Ҳозирда эскирган, тартибсиз ва хавфли симлар аҳоли учун жиддий хавф туғдирмоқда. Шунингдек, бугунги ислоҳотлар асосий мақсадларидан бири ҳам – аҳолига барқарор ва сифатли яшаш шароитларини яратишдир.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омонат симёғочлар, тартибсиз линиялар ва ночор электр таъминоти