Хитойда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити олдидан қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Тяньцзинь шаҳридамиз. Бу ерда жаҳон мэрлари мулоқоти бошланди.
Тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар шаҳарларининг мэрлари, Хитойдаги элчихоналар вакиллари, таҳлилий марказлар экспертлари, етакчи тармоқ компаниялари раҳбарлари иштирок этмоқда.
Мамлакатлар ўртасида ишонч ва ҳамкорликнинг мустаҳкам бўлишини таъминловчи омиллар кўп. Йирик шаҳарларни яқинлаштириб, биродар ҳудудларга айлантириш бугунги глобал сиёсатда тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу маънода, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити олдидан ўтаётган шаҳарлар раҳбарлари ўртасидаги мулоқот муҳим аҳамиятга эга.
Катта шаҳарлар раҳбарларининг изчил мулоқоти глобал муаммоларни маҳаллий ечимлар орқали ҳал қилишнинг янги ўзига хос тамойили саналади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/u6FUOuHNmFo?si=8uHJhby5_gjAklYs" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Икром АВВАЛБОЕВ,
Ёқубжон МЕЛИБОЕВ(видео),
ЎзА мухбирлари