Қозоғистоннинг Остона шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида давом этаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон спортчилари муносиб натижаларни қайд этмоқда.
Кеча ўтказилган беллашувларда терма жамоамизнинг 3 нафар аъзоси ўн вазн тоифаларида 9 та медаллар шодасини, яъни 4 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.

Ушбу натижалардан кейин Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоасининг бугунгача умумий медаллар сони 18 тани ташкил этмоқда – 2 та олтин, 6 та кумуш, 10 та бронза.

Бугун, 8 июль куни ўсмир қизлар 69 ва 77 килограмм, ўғил болалар -88, -94 килограмм, ёш қизлар 77 кило ҳамда ёш йигитлар 88 ва 94 килограмм вазнда қитъа чемпионлиги йўлидаги беллашувларда супага кўтарилади.
Кун давомида ўтадиган баҳсларда мамлакатимиз терма жамоасининг 10 нафар аъзоси қатнашади.
Чемпионат 10 июлга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА