Фарғона давлат университетида 2025-2026 ўқув йили учун абитуриентлар ўртасида касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди.

Фарғона давлат университети – мамлакатимиздаги энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. 1930 йилда ташкил этилган университетда айни пайтда 15 дан ортиқ факультетлар, 50 га яқин бакалавр йўналишлари ва 30 дан зиёд магистратура мутахассисликлари бўйича малакали мутахассислар тайёрланмоқда. 

Жорий йилги касбий (ижодий) имтиҳонлар жисмоний маданият, волейбол, футбол, чақириққача ҳарбий таълим ҳамда мусиқа таълими каби йўналишлар бўйича ташкил этилмоқда. Имтиҳон жараёнлари университетнинг турли масканларида адолатли, ошкора ва шаффоф ўтказилиши учун барча шароитлар яратилган.

Имтиҳонлар махсус тузилган комиссиялар, мутахассис ўқитувчилар ва кузатувчилар иштирокида амалга оширилмоқда. Абитуриентларнинг имкониятларини холис баҳолаш, синовларни адолатли ва очиқ шаклда ўтказиш асосий устувор вазифа этиб белгиланган.

Нилуфар Бозорова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона давлат университетида ижодий (касбий) имтиҳонлар бошланди