Хитой Халқ Республикаси Пекин шаҳри ҳукумати таклифига биноан Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигидаги делегация Пекин шаҳрида хизмат сафарида бўлди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф дастури доирасида Пекин шаҳри ҳокимининг ўринбосари жаноб Жин Веи билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди. Учрашувда ёшлар сиёсати, таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда спорт соҳаларига оид фикрлар алмашилди ҳамда ушбу йўналишларда ҳамкорлик доирасидаги ташаббуслар илгари сурилди.

Шунингдек, делегация аъзолари  iMEDWAY компанияси раҳбари Виллиам Ҳан билан учрашди. Учрашувда компаниянинг бугунги кунда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб бораётган инновацион лойиҳалари билан танишилди. Ушбу ташкилот билан келажакдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.  

Шу билан бирга, делегация аъзолари таълим соҳасига оид TAL (Tomorrow Advancing Life)  таълим ташкилотининг президенти Веи Чен билан ҳам учрашди. Ташриф жараёнида ташкилотнинг STEM фанларини ўқитиш, халқаро имтиҳонларга тайёрлов ҳамда инновацион методикаларни жорий этишдаги ташаббуслари билан танишишди ҳамда икки томонлама лойиҳаларни пойтахт таълим тизимига татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, делегация аъзолари Пекин шаҳри ҳокимияти таклифига биноан "Robot World" роботлар марказига ташриф буюришди. У ерда робототехника йўналишидаги ёшларнинг техник ишланмалари ва уларнинг таълим олишидаги яратилган қулайликлар, робототехника ёшлар марказида йўлга қўйилган ишлар билан яқиндан танишди ҳамда келажакда марказ билан ҳамкорликда Тошкент таълим муассасаларидаги робототехника синфларини мазмунан бойитиш масалалари муҳокама қилинди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Хитой: Ҳамкорлик доирасида янги ташаббуслар илгари сурилди