Шу кунларда Грузиянинг Батуми шаҳрида шахмат бўйича аёллар ўртасида “Жаҳон кубоги-2025” мусобақалари ўтказилмоқда.

47 та мамлакатнинг 107 нафар энг кучли аёл гроссмейстерлари иштирок этаётган нуфузли турнирда Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Афруза Ҳамдамова ва Умида Омонова мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Кеча мукофот жамғармаси 676 минг 250 АҚШ долларидан иборат “Жаҳон кубоги-2025” мусобақасининг 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда Афруза Ҳамдамова қора доналарда перулик Фиорелла Контрерасни, Гулруҳбегим Тоҳиржонова оқ доналарда кубалик Миранда Льянес Ерисбелни мағлуб этди. Умида Омонова қора доналарда франциялик Софи Миллиет билан дуранг ўйнади.

2026 йили аёллар ўртасида ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмаларни тақдим этадиган мазкур мусобақа 28 июлга қадар давом этади.

“Жаҳон кубоги-2025” баҳсларида ғолибликка эришган шахматчи 50 минг АҚШ доллари билан тақдирланади.

Тўлқин Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахматчи қизларимиз “Жаҳон кубоги-2025”да қатнашмоқда