Гандбол бўйича Ўзбекистон U-18 қизлар ва ўғил болалар жамоалари Франция ва Италияда ўтаётган халқаро мусобақаларда иштирок этмоқда.

Бугун, 7 июль куни Италиянинг Терамо шаҳрида ўғил болалар жамоалари ўртасида “52-Интерамния жаҳон кубоги” (52th Interamnia World Cup) баҳслари бошланса, эртага 8 июлдан Францияда қизлар жамоалари ўртасидаги “Paris World Games” – “Париж бутунжаҳон ўйинлари”га старт берилади.  

Италияда бошланаётган “52th Interamnia World Cup” мусобақасида Тошкентнинг РОПСТТМ ўғил болалар жамоаси U-18 ёш тоифасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.  

Ўзбекистонлик гандболчилар гуруҳ босқичининг А-гуруҳида Франция, Германия, Италия, Венгрия, Литва каби 9 та жамоа билан куч синашади.  

Ҳамюртларимиз бугун ўтадиган илк ўйинда Латвиянинг HC “Garliava” ва Венгриянинг “Fot Kezisuli” жамоалари билан рўбарў келади.  

Францияда ташкил этилаётган “Париж бутунжаҳон ўйинлари”нинг дастлабки учрашувлари эртага бўлиб ўтади.  

Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон U-18 терма жамоаси қизлари 2-гуруҳда “Dole-Choussin” HC (Франция), “Volenсeiennes Handball” VHB2 (Франция) ва Бразилия жамоалари қаршилигини енгишга ҳаракат қилади.  

Гандболчи қизларимизнинг биринчи ўйини Бразилиянинг “Volenсeiennes Handball” жамоасига қарши кечади.  

Италия ва Франциядаги мусобақалар 13 июлга қадар давом этади.  

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гандбол: Ўзбекистон U-18 жамоалари Франция ва Италия турнирларида қатнашмоқда