Бугун замон жуда тез ўзгариб, мамлакатлар ўртасидаги алоқалар мураккаб ва кўп қиррали бўлиб бормоқда. Шу боис, давлатлар фақат расмий дипломатия йўли билан эмас, балки халқ дипломатияси орқали ҳам бир-бири билан яқинлашишга интилмоқда.

Халқ дипломатияси – бу турли миллат, маданият ва жамиятлар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқот ҳамда ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади.

Хитой Халқ Республикасининг Шэнъян шаҳрида Халқ дипломатияси ва биродарлашган шаҳарлар форуми доирасида қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази ва Хитой халқ хорижий мамлакатлар билан дўстлик жамияти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

– Меморандумдан кўзланган мақсадларларимиз кўп, – дейди Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Собиров. – Халқ дипломатияси орқали маданият, таълим, илм-фан, туризм янада ривожланади. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари, спорт соҳаси, халқ табобати каби йўналишларда икки ва кўп томонлама ҳамкорлик янги босқичга кўтарилишига ҳисса қўшилади. Янада теранроқ айтадиган бўлсак, ушбу ҳужжат томонлар ўртасидаги ўзаро ишонч, тенг ҳуқуқлилик ва маданий хилма-хилликка ҳурмат руҳидаги муносабатларни янада мустаҳкамлайди. 

Дарҳақиқат,  “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам анъанавий шериклар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш, глобал ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларига қўшилиш масаласига эътибор қаратилган.

Дунё тажрибасига кўра, бундай алоқанинг мустаҳкамланиши минтақавий ва халқаро миқёсдаги барқарорликка ҳам хизмат қилади.  

Икром АВВАЛБОЕВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алоқаларни янада мустаҳкамлашда янги имкониятлар яратадиган келишув