Бугун мамлакатимиздаги Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи - саралаш босқичи ўтказилди.

2025/2026 ўқув йили учун Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 14 та Президент мактаби, 9 та ижод мактаби, 2 та спорт мактаби, 204 та ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда Ал-Беруний номидаги халқаро мактабига ҳужжатлар қабул қилинди. 

Агентликда ўқувчилар қабули жараёни мониторингини юритиш ҳамда мувофиқлаштириш учун малакали мутахассислардан иборат штаб ташкил этилди. Ҳужжатларни онлайн шаклда қабул қилиш, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларга жавоб бериш учун Агентлик тизимидаги барча мактабларда Мурожаатлар марказининг ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 гача ишлаши таъминланди. Шунингдек, мурожаатчиларнинг саволларига жавоб бериш учун 1206 қисқа рақамли call-марказ фаолияти йўлга қўйилди. Қолаверса, жорий йилдан бошлаб доимий равишда мурожаатчиларнинг саволларига жавоб бериш учун махсус телеграм чатбот ҳам ишга туширилди. 

[gallery-24172]

Ҳозирга қадар 1206 қисқа рақам орқали call-марказга 82 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. Телеграм ботдан эса 25 мингдан зиёд саволга жавоб берилди. Агентлик тизимидаги мактабларда ташкил этилган Мурожаатлар маркази орқали ҳужжатлар қабули даврида 100 мингдан ортиқ талабгорга амалий ёрдам берилди. 

Мазкур мактабларга 2025/2026 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули июнь ойида онлайн шаклда my.gov.uz ёки ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилди.

Президент мактабларига 49 минг 924 та ҳужжат келиб тушган бўлиб, бу бир ўринга ўртача ҳисобда 148 нафар талабгор тўғри келаётганини билдиради.

Президент мактабларининг 5-синфига белгиланган йиллик қабул квотаси доирасида 336 нафар, ижод мактабларининг 7-синфига 440 нафар ҳамда ихтисослаштирилган мактабларига 13 мингдан ортиқ ўқувчи қабул қилинади. 

4-синфни тамомлаган ўқувчилар бир вақтнинг ўзида ҳудудидаги Президент мактаби, ихтисослаштирилган мактаб ва Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг 5-синфига алоҳида ҳужжат топшириш имконига эга бўлди. 

6-синфни тамомлаган ўқувчилар эса ўз ҳудудидаги ихтисослаштирилган мактабнинг табиий фанлар йўналишига, Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек ёки Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 7-синфига ҳам алоҳида ҳужжат топширди. 

Таъкидлаш керак, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари сони бугунга келиб, 8 тага етди. Жумладан, Нукус, Андижон, Бухоро, Фарғона, Гулистон, Жиззах, Самарқанд ҳамда Урганч шаҳарларида мазкур мактаб филиаллари ташкил этилди. Бундай мактаблар келгуси йилларда босқичма-босқич барча ҳудудларда ташкил этилиши режалаштирилган. Қолаверса, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб филиали ташкил этилди. Келгусида бундай филиаллар бошқа ҳудудларда ҳам иш бошлайди. 

Шунингдек, Андижон вилоятининг Булоқбоши, Жалақудуқ, Пахтаобод, Қашқадарё вилоятининг Ғузор Самарқанд вилоятининг Булунғур, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Хоразм вилоятининг Гурлан, Урганч, Боғот туманлари, Фарғона вилоятининг Фарғона ва Қувасой туман ва шаҳарларида ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида Ал-Беруний номидаги халқаро мактаби ҳам ўз фаолиятини бошлайди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, Агентлик тизимидаги мактабларга кириш имтиҳонлари июль ҳамда август ойларида бўлиб ўтади. Имтиҳон бўладиган кун, манзил ва вақти ҳақида Агентликнинг расмий саҳифаларида эълон бериб борилади. 

Камола Юсупова, 

Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент мактабида ўқиш истагидаги талабгорлар сараланди