Париж мэри Анн Идальго ўтган йил Олимпиада олдидан Сенада чўмилган эди. Бу йил дарёнинг Эйфель минорасига яқин қисмида чўмилиш ҳудуди очилди. Маросимда қатнашган Идальго хоним шундай деган:

– Одамларга яна Сенада сузиш имконини яратиш азалий орзуимиз эди.

Парижликлар 100 йилдан ортиқ вақтдан бери энди қонуний равишда Сенада чўмилмоқда. Шаҳар мэри пойтахт дарёсининг уч жойида мослаштирилган чўмилиш ҳудудини очиқ, деб эълон қилди: Эйфель минораси, Нотр-Дам собори ва Берси ҳудудидаги Франсуа Миттеран кутубхонаси яқинида.

Эрталабдан чўмилиш илинжидаги шаҳарликлар қўлларида сочиқ билан дарё бўйида тўпланди. Мажмуалар душ, кийим алмаштириш хоналари ва барча зарур мебеллар билан жиҳозланган.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан махсус ҳудудлардан ташқарида сузишга рухсат этилмайди.

Сенада чўмилиш 1923 йил тақиқланган. Бунга сабаб – ўзан ифлосланиши. Ўтган йил Олимпиадага тайёргарлик кўриш чоғида шаҳар расмийлари ва ташкилий қўмита сувни тозалаш бўйича йирик лойиҳага қарийб 1,5 миллиард евро ажратди. Ҳозир дарёнинг тозалиги Европа стандартига жавоб беради.

Тадбир чоғи мэр дарё қанчалик тиниқлигини кўрсатиш учун шишани сув билан тўлдирди. Айни пайт экологлар идишдаги бактериялар даражаси расмий чегарадан анча пастлигини тасдиқлади.

– Рости, таваккал қилмайман, – дейди маҳаллий аҳоли вакили. – Сенада жуда кўп чиқинди сузиб юрганини кўрдим. Шу боис дарё тўлиқ тозаланишини кутаман.

Умуман, парижликлар пойтахт ўртасида чўмилиш жойи очилганидан хурсанд. Дарё тоза сақланиши одамлар бундан буён тозалик қоидасига риоя этиши билан боғлиқ. Ҳар ҳолда, чўмилишни хоҳлаганлар дарёга чиқинди ташламаса керак...

К.Бекжонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чўмиласизми? Парижга келинг...