Чехиянинг Прага шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилаётган “Prague Junior European Cup – 2025” мусобақаси вакилларимиз учун омадли ўтмоқда.
Дунёнинг 32 давлатидан 428 нафар дзюдочи иштирок этаётган ушбу нуфузли мусобақанинг биринчи кунги баҳсларида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Жумладан, -66 кг. вазн тоифасида Дилшодбек Ҳамроев финалда украиналик Назар Висковни мағлуб этган бўлса, +78 кг. вазндаги дзюдочимиз Умида Ниғматова сўнгги ҳал қилувчи беллашувда япониялик Хикару Ямагучидан устун келди. Шунингдек, Самариддин Қўчқоров ҳамда Сарвиноз Ҳусанова ўз вазнларида бронза медалига эга чиқди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА