Буюк Британия Сурия билан дипломатик алоқани 14 йиллик танаффусдан сўнг тиклади.

Қироллик Ташқи ишлар вазирлиги берган баёнотга кўра, декабрь ойида Асад режими қулагач, идора раҳбари Дэвид Лэмми ушбу араб мамлакатига расмий ташриф уюштирди ва Президент Аҳмад Аш-Шараъ билан учрашди.

Сурия ташқи ишлар вазири Асад Ҳасан Шайбоний ҳам иштирок этган суҳбат давомида Лэмми Британия янада хавфсиз ва фаровон Сурияни қўллаб-қувватлашига ишонч билдирди. Шу билан бирга айни ўтиш жараёни янада қамровли бўлиши кераклигини айтди.

Мамлакатнинг барқарорлиги Британия манфаатига ҳам мос келишини таъкидлаган меҳмон мулозим ДАИШ йўқ қилиниши, халқ одам савдоси тузоғига тушмаслиги лозимлигига урғу берди.

Инсонпарварлик йўналишида фаолият олиб борадиган “Оқ дубулғалилар” билан учрашувда эса вазир Лондон ташкилотга бу йил кимёвий қуролларни йўқ қилиш учун 2 миллион фунт стерлинг ёрдам ажратилишини эълон қилди. Шунингдек, у хотин-қизлар ишлаётган корхоналарга ҳам борди.

Қайд этилишича, Буюк Британия тижорий ва гуманитар хизмат тизимини қўллаб-қувватлаш учун Сурияга 94,5 миллион фунт стерлинг ажратади.

– Янги ҳукумат билан вазирлар даражасидаги биринчи мулоқотимиз чоғи сурияликлар ўз ҳаёти ва мамлакатини қайта қуришда ажойиб муваффақиятларга эришаётганига гувоҳ бўлдик, – деган Лэмми.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Британия Сурия билан дипломатик алоқани тиклади