Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бокс бўйича ўтаётган “World Boxing” ташкилоти кубогида боксчи қизларимиз ярим финал жангларини ўтказди.
Ушбу босқичда вазни -65 кг. бўлган Навбаҳор Ҳамидова АҚШ вакиласи Морелле Маккейнни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва сўнгги ҳал этувчи финал босқичига йўл олди. Энди Навбаҳор мусобақанинг олтин медали учун ўтадиган жангда туркиялик Бусеназ Сюрменелига қарши рингга кўтарилади.

Афсуски, Азиза Зокирова, Соҳиба Рўзметова ҳамда Феруза Казакова каби чарм қўлқоп усталаримиз финал остонасида мағлубиятга учради. Натижада улар термамизга 3 та бронза медалини келтирди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА