Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича U15 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Қувонарлиси, чемпионатда полвонларимиз ўз иштирокини муваффақиятли бошлади.
Жумладан, мусобақанинг юнон-рум кураши беллашувларида вазни –44 кг. бўлган Содиқжон Ҳамидов барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Афрузбек Иброҳимов ва Самандар Мадаминов кумуш, Меҳмет Аннагелдиев, Муҳаммадазиз Ғофуров, Муҳаммадрасул Ҳакимов ҳамда Азамат Раҳматов бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.
Бугун, чемпионатда аёллар кураши бўйича баҳслар бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА