Бухоро Халқ Совет Республикаси ҳукумати Бухоро ахбори газетасининг дастлабки муҳаррири Маҳмуд Саид Аҳрорий 1895 йилда Арабистоннинг Мадина шаҳрида туғилган.

Аҳрорийнинг отаси Абдурашидхўжанинг келиб чиқиши хўжандлик бўлган, ҳаж зиёратини амалга ошириш мақсадида бориб,Мадина шаҳрида қолиб кетган. Профессор Наим Каримовнинг маълумот беришига қараганда,отаси Абдурашидхўжа 1903—1905-йилларда Мадина шаҳридан Туркияга кўчиб ўтади, Истанбулда яшай бошлайди. Ўғли Муҳаммад Саиднинг замонавий таълим олишини ўйлаб Абдурашидхўжа уни Истанбулдаги гимназияда ўқитган.Муҳаммад Саид олти ойлик ҳарбий курсларда ҳам таҳсил олган. Бу пайтда Биринчи жаҳон уруши бошланиб, Муҳаммад Саид ҳам Усмонли армиясида Дарданел учун олиб борилган жангларда иштирок этган. Жанг вақтида туркиялик бошқа аскарлар билан русларга асирга тушган. Бир неча йиллар Сибир ўрмонларида меҳнат қилган.Муҳаммад Саид 1917-йилда юз берган Феврал инқилобидан кейинТошкентга келган.  

Муҳаммад Саид Аҳрорий Тошкентга келиши билан публицист сифатида замоннинг долзарб мавзуларини қаламга олади. У Мадинада туғилиб, Истанбулдаги мактаб ва курсларда турк тилида ўқиган бўлса-да,биринчи мақолаларини соф ўзбек тилида ёзган. Унга ўзбек тилини отаси Абдурашидхўжа ўргатган.

"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сони жамоат арбоби, журналист Маҳмуд Саид Аҳрорийга бағишланади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/Lza5nlqP9ts?si=p8QS3yb7ePpjzCyA" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, А.Аҳмедов,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жадид журналист Маҳмуд Саид Аҳрорий (+видео)