Дунё миқёсида давлатлар қарзи 2024 йил рекорд даража, яъни 102 триллион долларга чиқди. Шундан деярли учдан бир қисми – 31 триллион доллари ривожланаётган мамлакатларга тўғри келмоқда. Бу юртлар фақат фоиз учун 921 миллиард доллар тўлаган. Табиийки, айни ҳолат бюджетга путур етказиб, давлат хизматига таҳдид солмоқда.

БМТ Савдо ва тараққиёт конференцияси (ЮНCТАД) “Қарздор дунё” номли  янги ҳисобот тайёрлади. Ҳужжатда айтилишича, ривожланаётган мамлакатларда давлат қарзи 2010 йилдан буён ривожланган давлатлардагига қараганда икки баробар тез ўсган. Бугунги кунда 3,4 миллиард одам соғлиқни сақлаш ёки таълимга қараганда кўпроқ пул сарфланадиган мамлакатларда яшайди.

Давлат қарзи минтақага қараб фарқланади. Масалан, Осиё ва Океанияга дунё қарзининг 24 фоизи, Лотин Америкасига 5 ва Африка давлатларига атиги 2 фоизи тўғри келади. Масалан, камбағал давлатлар АҚШдан 2-4 баробар юқори ставкада пул олишга мажбур.

2023 йил ривожланаётган давлатлар ташқи кредиторларга 487 миллиард доллар тўлади. Олинган маблағдан 25 миллиард доллар кўп бу маблағ бир неча йилдан бери давом этаётган соф йўқотишни англатади.

Европа ва Марказий Осиё минтақасида, ЮНCТАД сўнгги маълумотига кўра, 2010-2022 йилларда давлат қарзи ҳажми 2,5 баробар ошган, иқтисодиёт эса атиги 1,4 карра ўсган. Қарз айниқса Кавказ, энергия экспорт қилувчи мамлакатлар ва Ғарбий Болқонда тез ошган.

Марказий Осиё давлатлари ичида энг юқори ҳисобланган Тожикистоннинг ташқи қарзи 2020 йил ялпи ички маҳсулотнинг 50 фоизига етди. Шундан сўнг пасая бошласа-да, ушбу қардош мамлакатда айни муаммо хавфи юқорилигича қолмоқда. Украинанинг давлат қарзи уруш даврида янаям кўпайиб, 2022 йил ялпи ички маҳсулотнинг 82 фоизини ташкил этди. Бу 2010 йил даражасидан қарйиб икки марта кўп.

Россия Федерацияси минтақанинг энг йирик иқтисодиёти сифатида Европа ва Марказий Осиё умумий давлат қарзининг ярмидан кўпи миқдорини йиққан. Кўплаб қўшниларидан фарқли ўлароқ, Россия қарзи ўсиши ташқи эмас, балки биринчи навбатда ички қарз ҳисобига кўпаймоқда. Яъни, давлат маблағни асосан хорижий кредиторлардан эмас, балки давлат ичкарисидан жалб қилган.

Бу РФ валюта курси ўзгариши, хорижий молиялаштиришдан фойдаланиш билан боғлиқ валюта таваккалчилиги каби муаммоларга камроқ дучор қилади. Барибир Россиянинг давлат қарзи ўсишда давом этяпти. Айниқса, пандемиядан кейин ва санкция босими ҳамда ыщшимча ҳарбий сарф шароитида бюджет харажати ошган.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон давлатлари қарзи 102 триллион долларга етди