“Nature” илмий журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, яқинда АҚШ, Хитой, Сингапур ва Швециядан бир гуруҳ олимлар бинони салқин сақлашга ёрдам берадиган бўёқ формуласини яратган. Улар мақсадига сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда эришган.

Олимлар фикрича, бу ихтиро хона ичидаги ҳароратни анъанавий бўёқ билан бўялган уйга нисбатан Цельсий бўйича 5-20 даража паст ушлаб тура олади.

“Guardian” газетаси тадқиқот раҳбарларидан бири, Техас университети профессори Юебин Чжен сўзларидан иқтибос келтириб, шундай ёзган: Ойлар давомида режалаштирилган иш бир неча кун ичида якунланди. Сунъий интеллект тадқиқот жараёнига инқилобий таъсир кўрсатди ва нанофотоник ва мета материал ривожини сезиларли даражада тезлаштирди.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Салқинни сақлашга ёрдам берадиган бўёқ яратилди