Бу йил ҳарорат билан боғлиқ ёзги аномал об-ҳаво нафақат Марказий Осиё ёки Европада, балки Узоқ Шарқ минтақасида ҳам кузатилмоқда. Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотига кўра, бу йил Ғарбий Европа, Шимолий Америка, Шимолий Африка, Яқин Шарқ ва Марказий Осиёнинг кўплаб ҳудудларида ўртача даражадан анча иссиқ ҳаво кузатиляпти.

Ғарбий ва Жануби-ғарбий Европада ҳарорат июнь ойидаги баъзи ҳудудларда ойлик рекордни янгилади. Бу йил оралиқ даври бўйича ҳам истисно ҳисобланади. Зеро, иссиқлик тўлқини одатда ёзнинг энг жазирама қисмида содир бўлади. Куни кеча Жанубий Корея соғлиқни сақлаш идораси мавсум бошидан буён 630 дан кўп одам оташдан азият чекиб, шифокорга мурожаат қилгани ҳақида ёзди.

“Yonhap” агентлиги тарқатган хабарга кўра, ҳукумат тегишли статистик маълумотни юрита бошлаган: 15 июндан буён юқори ҳарорат билан боғлиқ хасталикка чалинган 633 кишидан 5 нафари вафот этган. Масалан, Касалликлар назорати ва профилактикаси агентлиги биргина чоршанба куни 100 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилганига урғу берган.

Беморларнинг 82,9 фоизи симптомни очиқ ҳавода ҳис этган. Океанга туташ мамлакатларда юқори ҳарорат инсонларни анча қийнаб қўяди.

Айни пайт мамлакатнинг аксарият ҳудудларида жазирама иссиқдан огоҳлантириш эълон қилинган. Кёнгидо вилоятида ҳаво 35 даражагача исимоқда.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юқори ҳарорат фақат биздами?