Ўсимликлар оламида кейинги пайтларда турли хил янги вирус, бактериялар учрамоқда. Ўз навбатида мутахассислар бунга дарҳол эътибор қаратиб, унга қарши кураш олиб борадилар. Масалан, энтомология ҳашаротларни ўрганса, микология ўсимликларнинг замбуруғлари борасида тадқиқотлар олиб боради. Бошқа йўналишларда ҳам олимларимиз доимий изланишда. Мақсад катта машаққат ва харажат эвазига етиштирилаётган боғдорчилик ва деҳқонлик маҳсулотларини зараркунанда ҳамда касалликлардан самарали ҳимоя қилишдир.

Маълумки вақт ўтиши билан замонавий препаратларга паразит ва касалликларнинг  мослашиб кетиши кўп кузатилади ва уларга қарши кураш самарасиз бўлиб қолиши мумкин. Шу боис мамлакатимизда соҳа мутахассисларининг дунё тажрибасини ўрганишларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.  

Жумладан, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг кўмагида амалга оширилган лойиҳада Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг мутахассислари ана шундай 5 та муҳим йўналишда Жанубий Корея тажрибасини ўрганди.  

Ўқув курсининг асосий мақсади ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини ошириш, уларга замонавий илмий-техник услубларни ўргатиш ва лаборатория жараёнларига илғор технологияларни жорий этишга қаратилгандир.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўсимликларнинг ДНКси

орқали ҳам кўп маълумотларга эга бўлиш мумкин. Шу сабабли навбатдаги малака ошириш дастурида мазкур йўналишга алоҳида эътибор қаратилиб, инновацион ёндашув орқали зарарли организмларнинг турларини тез ва тўғри аниқлаш услублари таҳлил қилинди.

Яна бир эътиборли томони малака ошириш курслари Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида фитосанитария соҳасидаги илмий-техник ҳамкорликни мустаҳкамлайди.

Якунида мутахассислар келгусида қўшма тадқиқотлар, кадрлар алмашинувини йўлга қўйиш ва фитосанитар хавф таҳлили бўйича инновацион ишланмаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олдилар.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/AhDFERsNmeE?si=FdJ2HVx5x4lDRnCk" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фитосанитария соҳасида илмий ҳамкорлик (+видео)