Покистонда беш қаватли бино қулаши оқибатида камида беш одам ҳалок бўлди, олти киши яраланди.
Қутқарувчилар ва Карачи мегапорт шаҳри аҳолиси биргаликда эрталаб соат 10:10 да содир бўлган воқеадан сўнг жабрдийдаларни вайрона остидан кўтариб олган.
– Ҳозиргача беш инсоннинг жасадини, олти нафар ярадорни олиб чиқдик, – деди юқори мартабали маҳаллий полиция зобити Ориф Азиз. – Бинода 100 га яқин одам истиқомат қилади.
Қутқарув амалиётини бошқарадиган хайрия ташкилоти – "Edhi" жамғармаси вакили Саъд Идҳий "камида 8-10 киши ҳамон тузоқ остида экани эҳтимоли юқори" деди ва бинони "хароба" деб атади.
М.Пирматова, ЎзА