“Ўзмиллийбанк”АЖ Себзор БХМ жамоаси бугун иш жойларида фақат офис муҳитини эмас, балки миллий руҳ, анъана ва қадриятларни ҳам акс эттиришда ташаббус кўрсатмоқда.
Миллий либосларда хизмат кўрсатаётган ходимларимиз банк амалиётидаги юксак профессионаллик билан бир қаторда, ўзлигимиз, тарихимиз ва маданиятимизни ҳам ифодаламоқда.


Миллий либос — бу халқимиз маънавияти, тарихий мероси ва эстетик дунёқарашининг ифодаси. Ходимларимизнинг миллий кийимдаги кўриниши мижозларда ҳам юқори кайфият ва анъаналаримизга ҳурмат уйғотмоқда. Биз ишонамизки, миллий либос нафақат эстетик гўзаллик, балки корпоратив маданиятнинг бир бўлаги ҳамдир. Чунки ўзлигини англаган ходим – масъулиятни, меҳрни ва хизмат маданиятини ҳам англайди.


“Ўзмиллийбанк” миллий руҳни қадрлайди ва келажак авлод тарбиясида қадриятларга эҳтиром туйғусини шакллантиришда фаол иштирок этади.
“Ўзмиллийбанк” АЖ
Матбуот хизмати