Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси, давлат ва жамоат арбоби, сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов 1947 йил 4 июлда Тошкент шаҳрида туғилган.

Қудратилла Рафиқов меҳнат фаолияти давомида қатор масъул лавозимларда ишлаган. Хусусан, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, Учтепа (собиқ Акмал Икромов) ҳамда Олмазор (собиқ Собир Раҳимов) туманлари ҳокими бўлиб ишлаган. Ўша кезларда эндигина озодликка эришган юртнинг оғриқли муаммоларини ҳал этиш борасида кўплаб лойиҳаларнинг ташаббускори, бевосита ижрочиси бўлган.

1993–1998 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси муовини, 1998 йилдан 2003 йилгача Жиззах вилояти касаба уюшмалари Кенгаши раиси лавозимида фаолият кўрсатган. Кейинроқ «Жиззах аккумулятор заводи» АЖ бош директори лавозимида ишлаган. 2016 йилнинг декабрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси лавозимига сайланган.

Қудратилла Рафиқов ҳозирга қадар ушбу лавозимда самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Қудратилла Рафиқов бир нечта йирик давлат мукофотлари билан тақдирланган. Жумладан, 2017 йил «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан, 2021 йил «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.  

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.  

Телеграм: @UzA_pochta, @U_Qurbonov.

E-mail: почта@uza.uz, uzauz@yandex.ru.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун — Қудратилла Рафиқов