Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигидаги делегация ICESCOнинг Бокудаги минтақавий ваколатхонасига ташриф буюрди.
Ташриф ICESCOга аъзо давлатлар Кавказ ва Марказий Осиёда маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

О.Назарбеков Ўзбекистоннинг ICESCO доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги эзгу ишларни тобора кучайтиришга қатъий интилишини таъкидлади ва Боку ваколатхонасининг маданий дипломатияни ривожлантириш бўйича ташаббусларини юқори баҳолади.

Муҳокамалар чоғида истиқболли қўшма лойиҳалар – минтақавий семинар, таълим дастурлари, академик алмашинувлар, шунингдек, туркий ва ислом дунёларининг умумий маданий меросини рақамли сақлаш бўйича ташаббуслар муҳокама қилинди.

Ташриф якунида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ICESCOнинг Бокудаги минтақавий ваколатхонаси фаолиятига муваффақият тилаб, ваколатхонанинг ташриф китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирди.
Н.Усмонова,
ЎзА