Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Қизилқум" клублари ўртасидаги ўйин меҳмон жамоанинг муваффақияти билан якунланди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, мазкур баҳснинг 42-дақиқасида Роман Папарига гол уриб, “Қизилқум”ни олдинга олиб чиққан бўлса, “Шўртан” вакили Ғанишер Қодиров 45+2-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Илҳом Ваҳобов 70-дақиқада мезбонлар дарвозасини ишғол этди ва жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Натижада “Қизилқум”нинг очколари 15 тага етди. “Шўртан” эса 10 очко билан қолди.

Бугун, 4 июль куни "Сўғдиёна" – "Қўқон-1912" ва "Сурхон" – "Бухоро" жамоалари баҳсига гувоҳ бўламиз. Ҳар иккала ўйин бир 20:00 да бошланади.

Шу ўринда, "Сўғдиёна" – "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги ўзаро ўйинлар статистикасига назар ташлашни лозим топдик. Ҳар иккала клуб миллий чемпионатимиз доирасида жами 34 та ўйин ўтказган бўлиб, уларнинг 16 тасида “Сўғдиёна” зафар қучган бўлса, 8 та учрашув дуранг билан якунланган. “Қўқон-1912” 10 маротаба ғалаба қозонган. Тўплар нисбати - 56/40 Жиззах клуби фойдасига. Ушбу жамоалар сўнгги бор 2022 йилги Суперлига мавсумида ўзаро ўйин ўтказган.

Дарвоқе, иккала жамоа бу йилги мавсумни кутилганидек ўтказа олмаяпти. Улар турнир жадвалида мос равишда 13 ва 14-ўринда бормоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Қизилқум" муҳим 3 очкони қўлга киритди