“Lockheed Martin Rotaryand Mission Systems (LM RMS)” компанияси “Aegis” ракетага қарши мудофаа тизими учун компьютер ечими ишлаб чиқиш учун тахминан 3 миллиард долларлик шартнома имзолади, дея хабар берган АҚШ Мудофаа вазирлиги.
– Корхона 2 968 000 000 доллар миқдорида эксклюзив, 10 йиллик, ноаниқ миқдорда муддатсиз етказиб бериш бўйича шартнома билан тақдирланмоқда, – дейилган Пентагон тарқатган тегишли баёнотда. – Компания ҳукумат талабига мувофиқ баллистик ракетага қарши мудофаа тизимининг барча босқичлари (режалаштириш, аниқлаш, назорат қилиш, ушлаб туриш ва баҳолаш)ни модернизация қилиш мақсадида тадқиқот олиб боради, концепция ва дастурий ечимлар ишлаб чиқади. Шартнома 2025 йил июлдан 2035 йил июнгача амал қилади. Лойиҳа Нью-Жерси штати Мурстаун шаҳрида амалга оширилади.
С.Раҳимов, ЎзА