Туркиядаги “Istanbul Fair Center” кўргазма мажмуасида “F-Istanbul” халқаро озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмаси очилди. Жаҳон бозорига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш, савдо ва экспорт имкониятини кенгайтиришга қаратилган мазкур нуфузли тадбирда юзлаб компаниялар, ишлаб чиқарувчилар иштирок этмоқда.

Анжуманда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ кўмагида ташкил этилган “Made in Uzbekistan” миллий стенди доирасида юртимизнинг 11 хил маҳаллий озиқ-овқат ишлаб чиқарадиган корхонаси фаол иштирок этмоқда.

Кўргазма 5 июлгача давом этади. 4-айвон CC235-жойда ўрнатилган мамлакатимиз экспозициясига қизиқиш жуда юқори.

Мазкур тадбир тадбиркорларимиз учун халқаро ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш, экспорт географиясини кенгайтириш, ҳамда “Made in Uzbekistan” брендини жаҳон бозорида илгари суришда муҳим майдон вазифасини ўтамоқда.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари яна бир халқаро кўргазмада