Польша жанубидаги Облазова ғорида олиб борилган археологик қазишмалар чоғида халқаро олимлар гуруҳи тарихий аҳамиятга эга топилмани аниқлади — бу, тахминларга кўра, ҳозиргача маълум бўлган энг қадимги бумерангдир. Тадқиқот натижалари нуфузли PLOS One илмий журналида эълон қилинди.

Қазишмаларни Италия, Швейцария, Полша ва бошқа мамлакатлардан келган археологлар олиб борди. Улар топилган бумеранг тахминан 23 минг йиллик тарихга эга эканини аниқлашди. Ушбу буюм мамонт суякларидан ясалган бўлиб, ўша даврдаги инсонларнинг овчилик ва ҳунармандчилик даражасини акс эттиради.

Тадқиқотчилар фикрига кўра, бу бумеранг қайтувчи эмас, балки тўғридан-тўғри нишонга уриладиган турга киради. У асосан қушлар ёки кичик ҳайвонларни овлаш учун ишлатилган бўлиши мумкин.

Топилманинг аҳамияти шундаки, у Европа ҳудудида инсониятнинг қадимги ов воситаларидан қандай фойдаланганини ва меҳнат қуроллари қандай ривожланганини кўрсатиб беради. Шунингдек, бу бумеранг қадимги маданиятлар ва уларнинг технологик имкониятлари ҳақида муҳим илмий маълумотлар беради.

Мазкур кашфиёт археология оламида катта қизиқиш уйғотди ва қадимги инсонлар ҳаёт тарзини чуқурроқ тушунишга замин яратмоқда.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/UPZUUJeLfTA?si=XcTwP8ZHUedudVOn" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мадинабону Насриева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Польшада 23 минг йиллик энг қадимги бумеранг топилди