2024/2025 ўқув йилида Ургут туманидаги умумий ўрта таълим мактабларини 6494 нафар ўқувчи битирди.
Улар орасида 231 нафар битирувчи мактаб таълимини олтин, 47 нафари кумуш медал билан якунлади. Шунингдек, ўқув йили давомида 287 нафар битирувчи турли даражадаги хорижий тил билиш сертификатларини, 450 нафари эса миллий сертификатларни қўлга киритди.

Битирувчиларга медалларни тантанали топшириш маросимда туман ҳокимлиги масъуллари ва туман фаоллари иштирок этиб, истеъдодли ёшларни табриклаб, уларнинг ота-оналарига миннатдорлик билдирдилар.

- Якунланган ўқув йили туманимиз таълим тизими учун муваффақиятли бўлди, - дейди Ургут тумант мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўринбосари Элёр Пўлатов. -
Ўтган ўқув йилида жами 145 нафар битирувчимиз мактабни олтин ва кумуш медаллар билан тамомлаган эди. Бу йил ушбу рақам анча ошди. Бундан ташқари битирувчилармиз орасида муддатидан аввал турли хорижий олий таълим муассасаларини талабаси бўлганлар сони ҳам ошди. Масалан, 49-мактаб битируачиси Аминжон Облоёров бир вақтнинг ўзида дунёнинг ТОП-300 ва ТОП-500 талик рейтингидан ўрин олган АҚШдаги 7 та олийгоҳнинг 560 минг долларлик грантини ютиб, муддатдан олдин ўқишга қабул қилинди.

Республика фан олимпиадасининг вилоят босқичида ўқувчиларимиз ўтган йил 6 та совринли ўринларни қўлга киритган бўлса, бу йил 8 та фахрли ўринларни эгаллади.
Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари