Мамлакатимизда амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар замирида сиёсий ирода, стратегияли ёндашув, илмий асос ва халқаро ҳамкорликларнинг муносиб тарзда амалга оширилаётганида, десак муболаға бўлмайди. Бунга Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби, Мир Араб олий мадрасаси ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси каби муассасаларнинг самарали фаолиятини мисол келтириш мумкин. Бугунги кунда улар орқали Ислом динининг ҳақиқий инсонпарварлик ва маърифий моҳияти кенг ёритиляпти.

Ушбу марказлар нафақат диний, балки илмий-тадқиқот, маданий-тарихий меросни сақлаш ва оммалаштириш вазифасини ҳам бажармоқда. Бу эса минтақа давлатлари ва Ислом олами учун ўрганишга арзийдиган намуналардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Жумладан, Туркиянинг нуфузли таҳлил маркази ANKASAM Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган таҳлилий мақола эълон қилди. 

“Янги Ўзбекистон: Диний соҳадаги ислоҳотларнинг муваффақият формуласи” деб номланган ушбу таҳлилий мақолада мамлакатимизда виждон эркинлигини таъминлаш, диний таълимни такомиллаштириш, ислом меросини илмий асосда ўрганиш ва жаҳонга танитишга қаратилган кенг қамровли ишларга юқори баҳо берилган.

Хусусан, юртимизда қабул қилинган янги сиёсат ва инсон қадрини устувор қиймат сифатида белгилаган ёндашув сўнгги етти йилда диний соҳада чуқур, тизимли ислоҳотларга пойдевор бўлгани эътироф этилади. Ислом цивилизацияси маркази маълумотига кўра, таҳлилчилар томонидан давлат ва дин муносабатларини демократия ва маърифат асосида қайта йўлга қўйиш, диний таълим муассасаларини халқаро андозаларга мос равишда ривожлантириш, илм-фан ва маърифатни ислом дини билан уйғунлаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларга эътибор қаратилган.

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар нуфузли таҳлил маркази томонидан эътироф этилди