Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги “Озодбек туҳфаси” фермер хўжалигида 23 ёшли қиз механизатор бўлиб ишлайди.

Тракторни маҳорат билан бошқараётган Зиёда Жўрабоевани кўрган киши унга ҳавас ва ҳайрат билан боқади. У тракторни бошқариш, техник носозликларни бартараф этиш, агротехник тадбирларни маромига етказиб бажариш ишларини бобоси ҳамда марҳум отаси Олимжон Жўрабоевдан ўрганган.

Бугун Зиёда мамлакат тараққиёти ва ёшлар салоҳиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган фаоллар сафида. Президентимизнинг 2025 йил 28 июнь куни имзоланган “Ёшлар куни муносабати билан фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” ги фармонига мувофиқ Зиёда Жўрабоева “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди.

Бу юксак эътирофга у тракторни шунчаки бошқариб эмас, балки самарали ва ҳалол меҳнати туфайли эришди.

– Механизаторликка болалигимдан қизиққанман, – дейди Зиёда Жўрабоева. – 17 ёшимда тракторни мустақил бошқара бошладим. Онам раҳбарлик қилаётган “Озодбек туҳфаси” фермер хўжалигидаги 14,4 гектар ерни буғдой ва пахта экишга тайёрлаш, экиладиган экинларга агротехник тадбирларни амалга оширишни пухта ўзлаштирдим. Давлат раҳбарининг “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирлаши менга катта масъулият ва қувонч бағишлади.

Зиёда нафақат тракторни, балки “Claas Dominator” ғалла ўрим комбайнини ҳам маҳорат билан бошқаради. Фермер хўжалигидаги трактор билан боғлиқ барча юмушларни астойдил бажаради. Мана шу меҳнат самараси ўлароқ, онаси раҳбарлик қилаётган “Озодбек туҳфаси” фермер хўжалиги 2022–2024 йиллар ва 2025 йилнинг ўтган даврида буғдой ва пахта етиштириш бўйича барча режаларни бажарди. Ғаллачиликда 105 фоиз, пахтачиликда эса 108–110 фоиз натижа қайд этилди. Ҳосилдорлик гектарига буғдойдан 50–55, пахтадан эса 40–45 центнерни ташкил этди.

Зиёда шунчаки ишчи эмас, изланувчан ва билимга чанқоқ ёш мутахассис. Бўш вақтларида қишлоқ хўжалигига оид адабиётларни мутолаа қилади, ер унумдорлигини ошириш ва юқори ҳосил етиштириш усулларини ўрганади. Шу билан бирга, механизаторликка қизиқиш билдирган икки дугонасига ҳам трактор ҳайдаш ва агротехник тадбирларни ўргатмоқда.

— Қизлар ҳам техникани ўзлаштира олади. Фақат ишонч керак. Менга ишонишди, энди мен ҳам уларга ишонч билдиришим керак, — дейди у.

Қаҳрамонимизни ўзига хос орзулари бор. Келгусида шахсий фермер хўжалигини ташкил этиш ва қизлар учун техникага ихтисослашган амалий ўқув курслари очишни режалаштирган.

Зиёда жамоат ишларида ҳам фаол. 2024 йилда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ташкил этилган ёшлар фестивалида иштирок этиб, Сирдарё вилояти ҳокимининг мақтов ёрлиғи билан тақдирланди. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилишида марказий студияда иштирок этди ва ўз фикр ҳамда келажак режаларини билдирди. Бу эса Зиёданинг нафақат вилоятда, балки республика миқёсида ҳам фаол ёшлар қаторида эканини билдиради.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ота касбини улуғлаган қиз