Қўқон давлат университетида Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича “Ректор кубоги” мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада Қўқон шаҳрининг 60 та маҳалла фуқаролар йиғинидан сараланган 120 нафар фаол ва иқтидорли ёшлар, шунингдек, Қўқон давлат университети талабалари иштирок этди. Беллашувлар икки йўналишда — шахмат ва шашка бўйича ўтказилиб, ёшларга ўз билим ва салоҳиятларини намоён этиш учун имконият яратилди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор иштирокчиларга Қўқон давлат университети ректори Дилноза Ходжаева томонидан диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Мазкур мусобақа ёшларда спортга бўлган қизиқишни янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ректор кубоги” доирасида шахмат ва шашка мусобақалари бўлиб ўтди