“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2025 йил 1-очиқ стипендия танловининг тест босқичига тавсия этилган номзодлар учун тест синовлари жорий йилнинг 3 июль куни ўтказилади.

Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган ва тест босқичидан озод этилиш учун зарур бўлган халқаро сертификатларга (SAT, GRE, GMAT, A-Level) эга бўлган ва уларни белгиланган муддатда тақдим этган номзодлар тест синовларидан озод қилинади.

Қайд этиш лозимки, танлов очиқ ва адолатли ташкил этилади. Номзодлар қўйилган талаблар асосида шаффоф танлов асосида сараланади. Ўқиш харажатлари (таълим, яшаш, йўлкира ва бошқа харажатлар) жамғарма ҳисобидан қопланади.

Жорий йилда 975 нафар номзод IQ даражаси, танқидий фикрлаш ҳамда психологик барқарорликни аниқлаш бўйича офлайн ва онлайн шаклда ўтказиладиган тест синовларида иштирок этишга тавсия этилган. Номзодлар ҳудудларда белгиланган вақтда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан тест синовлари жойига етиб келиши лозим.

Тестда онлайн иштирок этадиган номзодлар эса Тошкент вақти билан соат 16:00 да "ZOOM" платформаси орқали тест синовларида иштирок этади. Онлайн иштирок этувчи номзодларга "ZOOM" ҳаволаси онлайн платформа ёки электрон почта манзиллари орқали юборилади. Агар номзод белгиланган ҳудудда тест куни бўлмаган тақдирда, у тест синовларини бошқа ҳудудда топшириши мумкин. Белгиланган тартиб ва мезонларга риоя қилмаган номзодлар танловнинг кейинги босқичига ўтказилмайди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш керакки, Жамғарма орқали минглаб ёшлар ривожланган давлатларда таълим олиб, илғор билим ва тажриба билан юртга қайтмоқда. Таҳсилни тугатган мутахассисларга Ўзбекистонда ишлаб, турли соҳаларда илғор тажрибаларни жорий қилиши учун барча зарурий шароитлар яратиб берилган.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Эл-юрт умиди” жамғармасига ҳужжат топширган номзодлар қайси ҳолларда тест синовларидан озод этилади?