Пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена” мажмуасида стол тенниси бўйича U15 ва U19 ёш тоифасида XXIX Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақада бир қатор йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқанди.

Қитъамизнинг 21 давлатидан келган 400 нафардан ортиқ ёш стол теннисчилар иштирок этаётган мазкур мусобақанинг қизлар ўртасида U15 ёш тоифасида ўтган баҳсларида ҳиндистонлик Дивянши Бҳовмиск барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, хитойлик Гуанхонг Жоу ўғил болалар орасидаги яккалик беллашувлари ғолибига айланди.

[gallery-24113]

U19 ёшдаги теннисчилар орасида ўтказилган аралаш жуфтлик беллашувларида Жанубий Корея терма жамоаси аъзолари – Гаон Ким ва Гаҳеон Парк тандеми олтин медалга сазовор бўлди. Чемпионат  бугун ўз якунига етади.

Жавоҳир Тошхўжаев,  

Алимурод Мамадаминов (сурат),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стол тенниси: Осиё чемпионатида яккалик ва аралаш жуфтлик баҳслари қизғин ўтди