2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганига 33 йил тўлди.

Ҳар бир давлатнинг бу дунёда борлиги, бирлиги, ягоналиги, ўзига хос ва бетакрорлиги унинг тимсолларида, айниқса, гербида намоён бўлади.  

Ўз тақдирини, келажагини, оиласи, фарзандларининг эртанги кунини шу азиз Ватан билан боғлаган ҳар бир юртдошимиз учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби муқаддас ва табаррук рамз саналади.  

Гербимизда жонажон Ўзбекистонимизнинг фақат ўзигагина хос бўлган белгилар, рамз ва тасвирлар ўз ифодасини топган.  

Ватанимиз герби беназир кўриниши билан ҳар бир фуқаронинг қалбида чексиз ғурур ва ифтихор уйғотади. Унда тоғлар, дарёлар акс этган. Сўл томонидаги буғдой бошоқлари, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради.  

Гербнинг юқори қисмида Ўзбекистон Республикаси ҳурлиги рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «O‘zbekiston» деб ёзиб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида Ҳумо қуши ва дарёлар — кумуш рангда; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва «O‘zbekiston» ёзуви — олтин рангида; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги пахта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар оқ рангда тасвирланган.

Бу тасвирлар шунчаки мусаввирнинг оддий чизгилари эмас, албатта. Уларда шонли ва мураккаб йўлни босиб ўтган тарихимиз, бетакрор анъана ва қадриятларимиз, келажакка интилган, янгиланишларга юз тутган халқимизнинг орзу-умидлари, меҳнатсевар, танти, бағрикенг, меҳридарё юртдошларимизнинг мақсад ва муддаолари ўз  ифодасини топган.  

Белгиланган қонунчиликка кўра, гербимиз Ўзбекистон Республикаси Президенти қароргоҳлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, республика давлат бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ва бошқа кўплаб давлат идораларининг бинолари пештоқида ўз аксини топган.

Шу билан бирга, гербимиз мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик корпуслари биноларида, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари, нотариусларнинг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги нотариал архивлар, давлат чегаралари сарҳад устунларида, расмий ташкилотларнинг бланкаларида, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортида, идентификацияловчи ID-картасида ва дипломатик паспортида, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг идентификацияловчи ID-карталарида, фуқаролик ҳолати далолатномаларига доир ҳужжатларда, миллий пул банкноталарида акс эттирилган.  

Бугун бутун дунё айнан гербимиз орқали янгиланишлар сари дадил интилаётган жонажон Ўзбекистонимизни танимоқда, тан олмоқда, эришаётган ютуқларимизни эътироф этмоқда.  

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тинчлигимиз, осойишталигимиз, хавфсизлигимиз, осуда тонгларимиз, мусаффо осмонимиз, миллатлар ва диний конфессиялараро тотувлигимиз, фаровон ҳаётимиз, халқимиз ҳамжиҳатлиги, фарзандларимизнинг нурли келажаги ёрқин намунасидир. Ҳа, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби биз учун табаррук, эъзозли, бетакрор тимсолдир.  

Назокат Усмонова,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табаррук тимсолимиз