Бугун, 2 июль куни Хорватиянинг Загреб шаҳрида дунёнинг энг кучли шахматчиларини қамраб олган "Grand Chess Tour" тизимидаги навбатдаги мусобақа – “Rapid & Blitz Croatia” турнирининг 1-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Мукофот жамғармаси 175 минг АҚШ долларидан иборат мазкур турнирда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов сингари Магнус Карлсен, Фабиано Каруана, Гукеш Доммаражу, Аниш Гири, Рамешбабу Праггнанандха, Ян-Кшиштоф Дуда, Алиреза Фирузжа, Уэсли Со ва Иван Сарич ғолиблик учун дона суради.

Мусобақа айланма шаклда, рапид ва блиц йўналишларида ташкил қилинади. Ўйинларнинг 9 та тури рапид, 18 та тур баҳслари блицда бўлиб ўтади.

Бугун рапид йўналишида кечадиган 1-турда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Аниш Гири билан куч синашади.

6 июлга қадар давом этадиган турнирда ғолибликка эришган шахматчи 40 минг АҚШ доллари билан тақдирланади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Нодирбек Абдусатторов Загребда Карлсен ва бошқалар билан куч синашади