Шу кунларда Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида волейбол бўйича U16 қизлар жамоалари ўртасида Марказий Осиё чемпионати ўтказилмоқда.
Кеча чемпионатнинг илк ўйинида мамлакатимизнинг қизлар жамоаси Тожикистон терма жамоасига рўбарў келди.

Мезбонлар майдонида ўтган баҳс ҳар жиҳатдан муросасиз кечди. Ҳамюртларимиз ғалабага бўлган кучли иродасини намойиш этди ва муваффақият қозонди. Тожикистон U16 - Ўзбекистон U16 – 0:3.
Бугун, 2 июль куни Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Қирғизистон терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Мусобақалар 8 июлга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА