"Ўзмиллийбанк" АЖ "Саёҳат" банк хизматлари марказида "Коррупцияга қарши бирга курашамиз" шиори остида ёш ходимлар иштирокида ҳуқуқий-тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбир банк тизимида содир бўлиши мумкин бўлган коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, коррупцияга қарши қонун ҳамда қонуности ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда йиғилганларга коррупцион жиноятнинг оқибатлари, унинг давлат ҳамда жамият манфаатига келтириши мумкин бўлган зарарлари тўғрисида батафсил маълумот берилди. 

[gallery-24179]

Сўзга чиққанлар томонидан коррупцияга қарши кураш бугунги куннинг устувор вазифалардан бири экани, бу борада огоҳ бўлиш зарурлиги аниқ факт ва мисоллар билан тушунтирилди. Шунингдек, бундай вазиятларнинг олдини олишда ҳар бир ходимнинг ҳуқуқий билим ва шахсий масъулияти муҳим ўрин тутиши таъкидланди. Шунингдек, йиғилишда ёш ходимларга коррупцион хатти-ҳаракатларга нисбатан белгиланган жазолар, шунингдек, халқаро тажриба ва жорий этилаётган илғор механизмлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишда ҳар бир ходимнинг ҳушёрлиги, ҳалоллиги ва фидойилиги муҳим аҳамиятга эга. Бу борада банк тизими доирасида мунтазам равишда профилактик тадбирлар, маънавий-маърифий суҳбатлар ҳамда ҳуқуқий семинарлар ўтказилиб келинмоқда.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш борасидаги билим ва тушунчаларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлди.

“Ўзмиллийбанк” АЖ

матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзмиллийбанк" АЖ: коррупция билан муроса қилмаймиз